Исроилнинг ҳаво зарбалари натижасида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Аввалроқ, Ғазо секторидаги портлаш натижасида 4 нафар исроиллик ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берган эдик.
Ушбу портлашга жавобан Исроил ҳарбийлари чегарага яқин ҳудуддаги исломий давлат жангарлари лагерларига 18 марта ўт очган.
Шундан кейин чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган икки шахсга қарата ўқ узган.
Натижада, икки нафар фаластинлик ўсмир ҳалок бўлган.
Охирги икки кунда содир бўлган воқеалар 2014 йилдан буён Ғазо секторида кузатилмаган ҳодисаларга сабаб бўлди.
Исроил мудофаа вазири портлашда ҳалок бўлган исроиллик ҳарбийлар учун Ҳамас террорчи гуруҳини айбдор деб билишини айтган.
Ҳамас вакили Фавзи Барҳўм ўз навбатида Исроилни агрессия қилишда ва ҳудуддаги ислом жангариларга қилинаётган ҳужумлар учун жавобгарликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декаби ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олганидан кейин бу ҳудудда кескинликлар ошиб кетди.