...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Йўқол Мадрид” – “ПСЖ” мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди


18:15, 18.02.2018 Спорт
 7 838

Энди Париж жамоасинг уй стадионига мухлислар кириши мавсум якунига қадар таъқиқланиши мумкин.

Франциянинг “ПСЖ” клуби кеча ўз майдонида “Страсбур”ни қабул қилиб (5:2) ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Гап шундаки, “Парк де Пренс” стадионида ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрган маҳаллий мухлислардан бири ўйин вақтида Мадриднинг “Реал” клуби шаънига қарши сўзлар ёзилган баннерни баралла кўтарган. Бу ҳақда “AS” нашри хабар берди.
 
Баннерда “Puta Madrid” (Йўқол Мадрид) ёзуви акс эттирилган. Мухлис баннерни деярли бутун ўйин давомида стадионнинг кўзга яққол кўриниб турадиган марказий трибуналаридан бирида кўтариб турган.
 

 
Франция футбол федерацияси мазкур ҳолат бўйича ҳозирча расмий ахборот бермади, агар ушбу ҳолат бўйича иш очиладиган бўлса, Париж жамоасининг уй стадионига мухлислар кириши мавсум якунига қадар таъқиқланиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” “ПСЖ” билан ЕЧЛ мусобақасининг нимчорак финалида тўқнаш келади.
 
Мадридликлар биринчи ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ПСЖ Реал Мадрид Баннер Puta Madrid 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!