Исроил қонли тўқнашув учун текширув ўтказишни рад этди.
Аввалроқ, Исроил ва Фаластин чегара ҳудуди бўлган Ғазо секторида “Қайтариш марши”ни ташкиллаштирган фаластинлик намойишчилар ва уларга қаршилик кўрсатган Исроил ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувда 17 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар жароҳатланганини хабар қилган эдик.
Исроил мудофаа вазири мазкур воқеа юзасидан БМТ ва Европа Иттифоқининг текширувини рад этмоқда.
Вазир ушбу намойишчилар тинч митинг ўтказмаганини ҳамда улар тош ва шишаларни тартибни сақлаб турган исроиллик ҳарбийларга қарата улоқтира бошлаганини маълум қилди.
Бунга жавобан БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш ва ЕИ Олий дипломати Федерика Магерини ҳалок бўлганлар иши бўйича суриштирув ишларини олиб боришга чақирган.
Ўз навбатида, Мудофаа вазири кеча, 1 апрель куни Исроил радиосида чиқиш қилиб ҳеч қандай текширув ўтказилмаслигини билдирган ва Исроил ҳарбийларининг мақтовга муносиблигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда намойишларда 100 дан ортиқ жароҳат олган беморлар Фаластин шифохоналарида қолмоқда.

Икром Раҳмон