Боксчи XVIII Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори бўлади.
Аввалроқ, Миллий олимпия қўмитаси бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исроил Мадримовни Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларида делегациямиз байроқдори сифатида эълон қилган эди.
-75кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Исроил ушбу янгилик ўзи учун кутилмаган ҳушхабар бўлгани ҳақида гапириб ўтди.
“Бу ҳақда мураббийим интернет орқали ушбу хабар ҳаволасини юборганидан сўнг билдим. Мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Жудаям хурсандман. Бу мен учун катта шараф.
Албатта, ҳар бир профессионал спортчи қаторида мен ҳам мамлакатим байроқдори бўлишни орзу қилардим, аммо кутмагандим.
Чунки, бизда истеъдодли спортчилар етарли. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Қаттиқ тайёргарлик кўриб, Осиё ўйинлари чемпиони бўламан”, деди Исроил Мадримов Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва медиа департаментига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, XVIII Осиё ўйинлари 18 август-2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов