...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов Японияга таъзия билдирди


10:23, 29.07.2016 Жамият
 4 461

26 июль куни Япониядаги ногиронлар уйида 19 киши отиб ўлдирилган эди.

Аввалроқ, Япониянинг Канагава префектурасидаги Сагамихара темир йўл бекатидан икки километр узоқликдаги ногиронлар учун мўлжалланган муассасада 19 кишининг отиб ўлдирилгани, бу жиноятни ногиронлар уйининг собиқ ходими содир этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу жиноят натижасида 26 киши жароҳатланган эди. Кўп ўтмай жиноятчи ўз айбига иқрор бўлди.
 
Кеча, 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Синдзо Абэга 26 июлда Сагамихара шахридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади.

Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аьзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур хамдардлик ва далда билдирди.

Теглар:Япония Ногиронлар Канагава Синдзо Абэ Ислом Каримов Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар