“Qalampir.uz” таҳририяти сиз билдирган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда тегишли ташкилотларга тақдим этади.
Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тузилди. Қарорда Давлат комиссияси халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритсин, дейилган.
Қадрли ўқувчилар, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мамлакатни мустақил деб эълон қилиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ҳарбий салоҳиятини ошириш, танг аҳволда қолган давлатни оёққа қўйиш, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, қўйингки, барча соҳаларни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш, Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиши учун жуда катта меҳнат қилди. 25 йил давомидаги тинимсиз заҳматлар халқимизни, юртимизни бугунги дориламан кунларга олиб келди. Ислом Абғуғаниевич Каримовнинг мустақиллик, тинчлик ва барқарорлик, юрт равнақи йўлида қилган меҳнатлари халқимиз қалбида умрбод яшайди.
Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш аввало ҳар биримизнинг қалбимиздан, амалимиздан бошланади. Шундай экан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номини тарихга муҳрлаш, келажак авлодга у қилган ишларни бус-бутунлигича етказиш борасида ўз таклифларингизни беринг. “Qalampir.uz” таҳририяти уларни умумлаштирган ҳолда тегишли ташкилотларга тақдим этади.
Таклифларингизни изоҳларда, Instagram ва Facebook’даги саҳифаларимизда ёзиб қолдиришингиз ёки info@qalampir.uz манзилига юборишингиз мумкин.