

Расмларда Ислом Каримовнинг ҳайкаллари турли кўринишда бўлиб, улар асосан Оқсарой қаршисида қад кўтарган.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси ижодий танлов шартларини эълон қилган эди ҳамда унга тақдим этилган ишлар 31 мартга қадар қабул қилиниши айтилган эди.
30 март куни “Facebook”даги “Ўзбекистон ҳайкалтарошлари” гуруҳида мазкур танловга қўйилган лойиҳалар суратлари тақдим қилинди. Расмларда Ислом Каримовнинг ҳайкаллари турли кўринишда бўлиб, улар асосан Оқсарой қаршисида қад кўтаргани тасвирланган.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг маълум қилишича, Марказий кўргазмалар залида ушбу лойиҳалар намойиш этилади ва унинг очилиши 3 апрель куни соат 17:00да бўлиб ўтади.
Ҳозирча танлов ғолиби қачон эълон қилиниши маълум эмас.