Қарорга кўра, ижодий ишлар 31 мартга қадар қабул қилинади. 10 апрелгача танлов учун юборилган ишларнинг кўргазмаси ташкил этилади.
Ўзбекистон Бадиий академиясидан маълум қилишларича, Самарқандга ўрнатиладиган ҳайкал Регистон майдони яқинига жойлаштирилади.
2016 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Қарорга кўра, ижодий ишлар 31 мартга қадар қабул қилинади. 10 апрелгача танлов учун юборилган ишларнинг кўргазмаси ташкил этилади. Ҳозирча Ислом Каримов сиймоси тасвирланган ҳавкал пойтахт Тошкентнинг қайси майдонига ўрнатилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида ҳам Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади.