17 февраль куни Анқарада рўй берган теракт муносабати билан Президент Ислом Каримов турк халқига ҳамдардлик билдирди.
Жорий йилнинг 17 февраль куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида кўплаб инсонларнинг умрига зомин бўлган теракт муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги
хабар берди.
Мазкур мактубда Президент Ислом Каримов Туркия Президентига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди.