Президент Ислом Каримов учрашувда Мамнун Ҳусайннинг юртимизга илк ташрифини мамлакатлар ҳамкорлиги ривожида муҳим воқеа, деб билишини таъкидлади.
Президент Ислом Каримов учрашувда Мамнун Ҳусайннинг юртимизга илк ташрифини мамлакатлар ҳамкорлиги ривожида муҳим воқеа, деб билишини таъкидлади.
Покистон Ўзбекистонга яқин қўшни, улкан иқтисодий салоҳиятга эга давлат. Икки давлат ҳамкорлиги минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Давлатлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистон Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат сифатида қабул қилинишини қўллаб-қувватлаб, ташкилотга раислиги даврида бу масалага алоҳида эътибор қаратди. Бу борада Ҳаракат дастурини ишлаб чиқди ва амалга оширди. Саммит доирасида ШҲТда аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланиши унинг амалий натижаси бўлди.
Учрашувда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Мамнун Ҳусайн ўзбекона меҳмондўстлик ва мазмунли суҳбат учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Покистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.