
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ислом Каримов майдони ташкил этишни таклиф этди.
Маълумотларга кўра, мазкур учрашув давомида Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри марказида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига майдон ташкил этишни таклиф қилди. Кўп сонли ҳамюртларимизнинг таклифига кўра, бу майдонга Ислом Каримов ҳайкали ҳам ўрнатилиши мумкин.
1990 йилдан буён Республикамизни бошқариб келган Ислом Каримов шу йил 2 сентябрь куни ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон Республикасида Президент вазифасини вақтинчалик Бош вазир Шавкат Мирзиёев бажариб келмоқда. Президент сайлови эса шу йил 4 декабрь куни ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзоди қўйилган Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини янада ободонлаштириш дастурини тузган. 5 йилга мўлжалланган дастурда янги иш ўринлари яратиш, транспорт соҳасини ривожлантириш, уй-жойлар қуриш каби соҳалар қамраб олинган.
2017 йилдан Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида майдони 70 гектар келадиган “Tashkent city” маркази қурилиши бошланиши мўлжалланмоқда.