24-25 август куни Италияда юз берган кучли зилзилаларда юзлаб инсонлар ҳалок бўлди.
Ислом Каримов ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.
Маълумот учун, 24 август куни соат 03:36 (Тошкент вақти билан 06:36)да Италиянинг марказий ҳудудларида 6.2 магнитудали зилзила кузатилди. Ер қимирлаши учта вилоят – Лацио, Умбрия ва Маркеда бинолар зарарланишига сабаб бўлган. Биринчи зилзила оқибатида қарийб 300 киши қурбон бўлди.
25 август куни ҳам Италиянинг марказий ҳудудларидан бирида 4.5 магнитудали зилзила юз берди. Ер қимирлашининг маркази Рим шаҳридан шимоли-шарқда ва Л’Акуила шаҳридан 55 километр шимолда жойлашган.