Совет ҳокимиятининг “пахта иши” каби ўйлаб топилган, асл моҳияти ночор халқни эзиб, унга доимий қўрқув ва ҳадик ҳиссини сингдиришдан иборат бўлган ўйинлари оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ ўзбекларнинг қони тўкилмади дейсиз...
Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” номли ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг мустақилликкача бошдан ўтказган оғир ўтмиши ва унинг узоқ йилларга татигулик асоратлари ўз ифодасини топган. 2011 йилда яратилган фильмда халқимиз бошига тушган оғир мусибатлар, унинг Истиқлолга эришиш йўлида чеккан азоб-уқубатлари, заҳматлари, Президент Ислом Каримовнинг ўзбек халқини ёруғ ва фаровон ҳаётга олиб чиқиш йўлидаги саъй- ҳаракатлари ҳақида сўз боради.
Фильмни томоша қилиш давомида бугунги озод ва обод ҳаёт ўз-ўзидан барпо этилмагани, тинчлик, ҳурлик ва осойишталик энг олий неъмат эканини англайсиз. Унда келтирилган далиллар ва воқеалар шунчаки чўпчак ёки ўйлаб топилган сафсата эмас, аксинча, ўз исботини топган ҳақиқатдир. Совет ҳокимиятининг “пахта иши” каби ўйлаб топилган, асл моҳияти ночор халқни эзиб, унинг онггига доимий қўрқув ва ҳадик ҳиссини сингдиришдан иборат бўлган ўйинлари оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ ўзбекларнинг қони тўкилмади дейсиз... Бу фильмда ана шу саволларнинг барчасига жавоб топишингиз тайин.