Президент Ислом Каримов ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирди.
22 март куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида рўй берган терактлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Бельгия қироли Филиппга кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Президент Ислом Каримов ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирди.