Испаниялик футболчи ушбу ҳафтада “Реал”даги ўрни йўқолиб бораётганидан норози эканлигини айтиб ўтганди.
Журналист Хорхе Калабреснинг айтишига кўра, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи испаниялик 25 ёшли футболчи билан учрашиб бу масалани муҳокама қилишга улгурган.
Учрашув давомида Гвардиола “Реал” футболчисига “Манчестер Сити” таркибида муҳим жойлардан бирини ажратишга ва уни янги жамоасида асосий футболчи бўлишига ёрдам беришга ваъда берган.
Маълумот учун, Иско ушбу ҳафтада “Реал”даги ўрни йўқолиб бораётганидан норози эканлигини айтиб ўтганди.