...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзоси твиттердан алоқага чиқди


20:41, 14.10.2015 Жамият
 2 926

ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзоси твиттердан алоқага чиқди.

   8 октябрь куни ўзбекистонлик Жалолиддин Қодиров twitter орқали ИШИД қўлидан қутқаришларини сўраб 14 та хабар қолдирган. У @ёрдамберилар аккаунти орқали твиттерчилардан ёрдам сўраган.

   Унинг хабарларида ёлғон ваъдалар билан, Туркиянинг Хатай шаҳрига олиб келингани ва у ерда Ислом исмли ҳамюрти уни ИШИД жангариларига сотиб юборгани айтилган. Террористлар уни Суриядаги урушга боришдан бош тортгани учун ҳибсда сақлаётганини ҳамда икки марта қочишга уринганида тутиб олиб калтаклашганини ҳам айтган. Жалолиддин Қодировнинг маълум қилишича унга зудлик билан ёрдам берилмаса, жангарилар уни ўлдириши мумкин.

   Айни вақтда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Туркия ҳукуматидан Қодировни топиш юзасидан ёрдам сўраган.
Исмигул Юсупова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар