...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жозе Моуриньо 66 минг евро жарима тўлайди


15:24, 15.10.2015 Спорт
 2 049

“Ҳакамлар “Челси” фойдасига қарор қабул қилишга қўрқишади. Англия футбол ассоцияцияси жазолашса ҳам менга барибир” деган.

   Англия футбол ассоцияцияси “Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньодан 50 минг фунт стерлинг (66 минг евро) жарима тўлашни талаб қилди. Шунингдек, португалиялик мураббий шартли равишда яна бир матчга дисквалификация қилинди. Мураббий Англия премьер лигаси ўйинларидан сўнг ҳакамларга қарата: “Ҳакамлар “Челси” фойдасига қарор қабул қилишга қўрқишади. Англия футбол ассоцияцияси жазолашса ҳам менга барибир” деган. Мана шу танқид сабабли унга нисбатан санкциялар эълон қилинган.

   Эслатиб ўтамиз, Челси-Саутгемптон матчи 3 октябрда Англия пойтахтида ўтказилганди. Ўйин 3:1 ҳисобида Саутгемптон ғалабаси билан якунланган эди. Агар мураббий футбол ассоцияцияси уставини бузган ҳолда мазкур ҳаракатни яна такрорласа, дисквалификация кучга киради.
Севара Нишонова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!