Бундан бир ҳафта аввал актёр ва режиссёр Алишер Узоқовнинг юрак хуружидан вафот этгани ҳақидаги хабарлар яшин тезлигида тарқалган эди. Кўп ўтмай бу хабарлар бўҳтонлиги маълум бўлди.
Нигора Исмоилова:
— Худога шукур, саломатмиз! Интернет орқали тарқалган хабарлар ўзимизга ҳам етиб келди. Буларнинг турган битгани бўҳтон, одамларнинг ўйлаб топган навбатдаги ғийбати. Бугун пойтахтнинг Себзор даҳасига умуман йўлимиз тушмади. Одамлар бундай ёлғонларни қаердан ўйлаб топишади, ҳайронман. Пичоқни аввал ўзингга, оғримаса бировга ур - дейишади. Биз ҳақимизда шундай хабарларни тарқатаёганлар кун келиб қилмишлари учун қандай жавоб беришаркин?
Нигора Исмоилова билан суҳбатимиздан сўнг кўп ўтмай Ойбек Алимов ҳам, Нигора Исмоилова ҳам инстаграмга янги суратларини жойлаб, интернетдаги фойдаланувчилар саломат эканликларини маълум қилишди.