...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессининг исми туширилган футболкалар энг кўп миқдорда сотилгани маълум бўлди


20:27, 14.10.2015 Спорт
 2 270

Таниқли футбол юлдузларининг озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар рекламаларида суратга тушишлари одатий ҳолга айланиб қолган эди. Сўнги вақтларда эса уларнинг исмлари битилган ва суратлари туширилган футболкалар бизнеси ҳам анча ривожланди.

   Жорий йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар “Барселона” футбол жамоасининг етакчи футболчиларидан Лионел Мессининг исми ёзилган футболкалар, савдо расталарида энг кўп миқдорда сотилгани маълум бўлди. Бу ҳақда skysports портали хабар бермоқда.

   Шунингдек, “Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Кристиано Роналдонинг исми битилган футболкалар харид қилиниши бўйича иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учинчи пағонадан “Манчестер Юнайтед”нинг янги аъзоси Мемфис Депай футболкалари ўрин олган.
Исмигул Юсупова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!