Бу ҳужум Ироқ армиясининг қўшни провинцияга хужумини тўхтатиш учун амалга оширилди.
Ҳужум Рамади – Жарайши шаҳри чеккасидаги ҳарбий қисмга уюштирилди. Бундан ташқари, ИШИД жангарилари армия бўлинмасини ўраб олишди, Рамади шаҳри билан Ироқнинг шимолий қисмини боғлаб турувчи таъминот йўли бўлган кўприкни ҳам қуршаб олишди. Ироқ ҳарбийларининг фикрича, ИШИДнинг бу ҳужуми Ироқ армиясининг қўшни провинцияга ҳужумини тўхтатиш ва шу билан ИШИДнинг у ердаги жангариларини ҳимоя қилиш учун амалга оширилганини айтишмоқда.