Ироқдаги Мосул шаҳрининг айрим қишлоқларини террорчилар қўл остидан озод қилишга эришилди.
“Ислом давлати” террорчи гуруҳи жангарилари ҳимояланишда “жонли қалқон” ва минали тузоқ каби севимли усулларидан кенг фойдаланмоқда.
Озод бўлган ҳудудлардаги аҳолининг айтишича, террорчилар чекинишдан олдин зўравонлик қилишади ёки тинч аҳоли вакилларини ўзлари билан олиб қочиб кетади.
“Ироқ асакарлари бизгача етиб келди ва биз қутулишга муваффақ бўлдик. Кўплаб одамлар жароҳат олишди, террорчилар менинг қўшнимни отиб ташлади”, дейди қутқарилган аҳоли вакилларидан бири.
Озод қилинган қишлоқлар ва муҳожирлар лагерларига зудлик билан инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилмоқда. Қочоқларнинг айтишича, улар очликдан қийналишган. Чунки террорчилар қўл остида иш ва пул бўлмаган.