...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқ Курдистонида бўлиб ўтган референдум ташкилотчилари ҳибсга олинмоқда


09:41, 12.10.2017 Олам
 1 795

Суд уларни амалдаги Ироқ конституциясига қарши хатти-ҳаракатлар олиб борганликда айбламоқда.

Ироқ суди Курдистон мухториятининг ажралиб чиқиши бўйича референдум ташкилотчилари бўлган раҳбарлар ҳамда уларнинг ёрдамчиларини (тарафдорларини) ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Mynethaber” нашри хабар бермоқда.
 
Ироқ федерал суди 25 сентябрь куни Ироқ Курдистонида бўлиб ўтган мустақиллик референдуми ташкилотчилари, бундан ташқари, мухтор вилоятнинг баъзи бир мансабдор шахсларини ҳибсга олишга қаратилган ҳукмни эълон қилди.
 
Суд уларни амалдаги Ироқ конституциясига қарши хатти-ҳаракатлар олиб борганликда айбламоқда.
 
Ҳозирда айнан кимлар ҳибсга олинганлигига оид маълумотлар сир сақланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ироқ Курдистонидаги мустақиллик референдуми Туркия, Эрон, Ливан ва Россия каби мамлакатлар томонидан кескин қаршиликка учраган эди
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Курдистон Референдум Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!