Ҳарбий ҳаракатлар туфайли миллионлаб одам қочоққа айланди
Ироқ Бош вазири Ҳайдар аль-Абади шу йилнинг охиригача ДАИШ жангариларини Ироқ ҳудудидан бутунлай чиқариб юбориш режаси борлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар берди.
ДАИШ ҳозирги кунда дунё хавфсизлигига путур етказаётган асосий таҳдидлардан бири ҳисобланади. Уч йил мобайнида террорчи ташкилот томонидан Ироқ ва Суриянинг катта қисми босиб олинди.
Бундан ташқари, ДАИШ ўз таъсир доирасини Шимолий Африка давлатлари, Ливиянинг бир қисми ҳисобига кенгайтирмоқчи.
Турли хил маълумотларга кўра террорчи ташкилот назорат қилаётган ҳудуд 90 минг квадрат километрни ташкил этади. ДАИШ таркибида 50 мингдан 200 минггача жангарилар бўлиб, улар дунёнинг турли нуқталаридан келган.
ДАИШга қарши курашадиган ягона фронт йўқ. Террорчи ташкилот билан Ироқ ва Сурия ҳукуматлари, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция (ҳозирча ҳаводан бериладиган зарбалар билан чекланмоқда), курдлар, ливанлик ва ироқлик шиалар ҳамда Россия ҳарбийлари курашмоқда.

Руслан Сулаймонов