...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда Эболага қарши вакцина ишлаб чиқилди


22:11, 12.02.2016 Олам
 2 254

Эбола касаллиги билан шу кунгача 30.939 киши оғриган

15 февраль куни Женевада Эбола вирусига қарши рус вакцинаси намойиш этилади.  Вакцина тақдимоти БМТнинг ваколатхонасида бўлиб ўтади.  Бу ҳақда  "РИА Новости" хабар берди.
Руслар томонидан ишлаб чиқилган Эболага қарши  вакцина тақдимотида  Россия Соғлиқни сақлаш вазири иштирок этади.  Тақдимот куни Соғлиқни сақлаш вазири  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори билан учрашади.
 
Эслатиб ўтамиз,  Эбола вируси дастлаб 1976 йилда  Судан ва Конго Демократик Республикасида  аниқланган. 2014 йилда  Ғарбий Африкада  Эбола касаллиги авжига чиқди.  Мазкур касалликнинг  кенг тарқалган  тури "Zaire ebolavirus" деб аталади.  АҚШ касалликларни назорат қилиш марказининг маълумотларига кўра,   шу кунгача бу касалликка   30.939 нафар киши чалинган бўлиб,  улардан  12.910 нафари , яъни 42 фоизи вафот этган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Эбола ваксина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!