Шундай қилиб, цзяоцзи чучвараларининг тайёрланиш даври 265-589 йилларга тўғри келади.
Хитойнинг шимолий-ғарбида қазишма ишлари чоғида археологлар 1700 йиллик цзяоцзи чучвараларини топишди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлигига ҳавола қилаётган "1tvnet.ru" хабар берди.
Мазкур ҳайратланарли топилмадан шундай хулосага келдиларки, бу таомни Уч подшолик даврида ёки Жанубий ва Шимолий династия даврида тайёрлашни бошлашган. Шундай қилиб, цзяоцзи чучвараларининг тайёрланиш даври 265-589 йилларга тўғри келади.
Археологлар топилган чучваралар Хитой пазандалик анъаналари мамлакатнинг шарқидан ғарбига қараб тарқалганининг исботидир деган хулосага келдилар.
Цзяоцз "бир нарсанинг бошқа нарсага ўзгариши", "алмашиниш" деган маъноларни билдиради. Хитой ошхонасида кенг тарқалган бундай турдаги чучваралар учбурчак шаклга эга бўлади.

Руслан Сулаймонов