Буюк Британия ҳукумати ЕИ таркибида қолиш ёки қолмаслик масаласини ҳал қилиш учун 2017 йилда умумхалқ референдуми ўтказмоқчи
"Биз мазкур масала юзсидан бир фикрга эгамиз ва Буюк Британия ЕИ таркибида қола олиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", – дейди канцлер Ангела Меркель.
Бунга ўхшаш фикрни Польша Бош вазири Беата Шидло ҳам келтириб ўтди. Унинг айтишича, Бирлашган Қиролликни ЕИ аъзоси сифатида сақлаб қолинса "мақсадга мувофиқ иш бўлар эди".
Шу йилнинг 2 февраль санасида Лондон Брюссель билан Буюк Британиянинг ЕИ даги аъзолиги хусусида тўртта банддан иборат лойиҳани қайта кўриб чиқишга келишиб олди.
Бу лойиҳани ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг 18-19 февраль кунлари бўлиб ўтадиган саммитида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон фикрига кўра, ЕИнинг ислоҳотлари қироллик аҳолиси томонидан референдумда мамлакатни ЕИ таркибида қолиши учун ёқлаб овоз беришларига асос бўлади. Референдум 2017 йилда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Агар яқинда бўлиб ўтадиган саммитда келишилган ислоҳотлар тасдиқланса, референдум жорий йилнинг 23 июнида ўтказилиши ҳам мумкин.
Бундан олдин, биз Буюк Британия Европа Иттифоқидан расман чиқиш бўйича референдум ўтказишга қарор қилгани ва бу борада Британия парламенти қонун қабул қилгани ҳақида ёзган эдик.