...
МЕНЮ
ONLINE TV

iPhone 8 симсиз қувватлантириш воситаси билан таъминланади


08:58, 16.06.2017 Технология
 2 639

Таъкидланишича, симсиз қувватлантириш функцияси телефон синовини янада мураккаблаштиради.

2017 йил сентябрь ойида чиқарилиши кутилаётган янги iPhone 8 смартфонининг асосий жиҳати симсиз қувватлантириш воситаси бўлади.
 
iPhone намуналарининг баъзиларини йиғувчи Тайвандаги Wistron компанияси бош директорининг таъкидлашича, симсиз қувватлантириш функцияси телефон синовини янада мураккаблаштиради.
 
Шунингдек, Apple компаниясининг яна бир iPhone SE смартфонида сувга чидамлилик функцияси қўшилган, деб хабар берди директор. Бу телефоннинг йиғилиши Ҳиндистонда амалга оширилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ iPhone 8 телефонининг тахминий суратлари ва унинг баҳоси тахминан 1000 АҚШ доллари бўлиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Сумбула

Теглар:iPhone 8 Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!