...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамоалар энди тўртинчи захира футболчисидан фойдаланишлари мумкин


08:37, 16.06.2017 Спорт
 3 483

Бу ҳақда ФИФА техник директори Марко ван Бастен хабар берди.

Эртага, 17 июнь кунидан Россия футбол ареналарида бошланадиган Конфедерациялар Кубоги мусобақаси учрашувларида жамоалар тўртта захира футболчисидан фойдаланишларим мумкин бўлади.
 
Бу ҳақда кеча, 15 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида ФИФА ташкилоти техник директори Марко ван Бастен хабар берди.
 
“ФИФА мусобақа учрашувларида видеотакрорларнинг ҳакамлар қарорларига қанчалик ўзгартириш киритиши билан бирга жамоалар қўшимча дақиқаларда тўртинчи захира футболчисидан фойдаланиш каби янгиликларни синаб кўришни режалаштирганмиз. Конфедерациялар кубоги футболга янгиликлар киритиш учун яхши синов майдони”, дейди ван Бастен.
 
Маълумот учун, Конфедерациялар кубоги мусобақасида Германия, Португалия, Мексика, Чили, Россия, Янги Зеландия, Австралия ва Камерун терма жамоалари иштирок этишади. Мусобақанинг очилиш маросими эса 17 июнь куни “Санкт-Петербург Арена” ўйингоҳида Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. Унда Россия ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари майдонга тушишади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Конфедерациялар кубоги-2017 Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!