Пичоқ билан ўнг томон бел соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Тошкент вилояти ИИБ томонидан хабар берилишича, ўзаро жанжал оқибатида Хондойлиқ қишлоғида яшовчи Тошкент автомобилчилар касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Ш.Т.ни (1999 йилда туғилган) ош пичоғи билан ўнг томон бел соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.