...
МЕНЮ
ONLINE TV

iOS 11 операцион тизимида хато топилди


15:17, 24.10.2017 Технология
 2 147

Фойдаланувчилар Apple ўз хатосини тузатишига умид қилмоқдалар.

iOS 11 операцион тизимида калкулятор билан боғлиқ хато топилди
 
“iOS 11 калкуляторида 1 + 2 + 3 деб тез ёзиб кўринг. Ишончим комилки, 6 чиқмайди”, деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
 
Аниқланишича, символларнинг тез ёзилишида калкулятор барча ҳаракатларни “тушунмай” қолиши ва хато натижани кўрсатиши мумкин экан. Масалан, 1 + 2 + 3 тез ёзилганда, дастур ахборотни қайта ишлашга улгурмайди ва киритилган маьлумотни 1+23 деб ҳисоблаб, жавоб 6 ўрнига 24 чиқади.
 
Фойдаланувчилар белгилардан сўнг танаффус қолдиришни маслаҳат беришди, шу билан бирга Apple ўз хатосини тузатишига умид билдирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Apple компанияси iPhone 8 ва iPhone 8 Plus ҳамда iPhone Х смартфонларини тақдим этгани, уларнинг орқа корпуси шишадан ишлангани ва қувват олдириш мосламаси симсиз эканлиги ҳақда хабар берган эдик.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:iOS 11 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!