...
МЕНЮ
ONLINE TV

“iOS 11” дастурида қарийб 200 минг ҳавола “ўлиши” мумкин


15:07, 15.03.2017 Технология
 2 499

“Sensor Tower” таҳлилчилари “iOS 11” дастури чиқиши билан 187 минг ҳавола ишламай қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

“iOS 11” дастурининг янгиланган нусхасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан, “Apple”нинг  янги операцион тизими 32 бит ҳажмли ҳаволаларни бутунлай  қабул қилмайди.
 
“Sensor Tower” таҳлил маркази “App Store”да бу каби ҳаволалар қарийб 8 фоиз эканини маълум қилди.
 
Февралда чиққан “iOS 10” нинг бета-нусхаси фойдаланувчиларни тизимнинг истиқболдаги намуналарида эски ҳаволалар қабул қилинмаслигидан огоҳлантирган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Apple” илк бора 2013 йилда  iPhone 5S да 64 битлик процессорларни қўллай бошлаган эди. Орадан икки йил ўтгач, компания дастурчилардан барча янги ҳаволалар шу каби процессорларда ишлаши лозимлигини талаб қила бошлади.
 
“Apple” да 32-зарядли дастурлар тизим ишини секинлаштириши маълум қилинмоқда, дейилади “Mashable” тарқатган хабарда.
Алишер Равшанов

Теглар:iOS 11 Sensor Tower Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!