...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё чемпионати–2018: Қуръа ташланди, олға, Ўзбекистон!


14:54, 24.10.2017 Спорт
 4 555

23 ёшли футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади.

Бугун, 24 октябрь куни Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги “Trader Fudu” меҳмонхонасида футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Қитъа биринчилигига 16 та жамоа йўлланма олган эди. Улар рейтингига мос равишда қуйидаги саватчаларга ажратилганди.
 
  • 1-саватча: Хитой (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ироқ.
 
  • 2-саватча: Қатар, Иордания, КХДР, Австралия.
 
  • 3-саватча: Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд.
 
  • 4-саватча: Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия.
 
Бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди.
 
Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон термалари билан куч синашади. 
 
Гуруҳлар қуйидаги таркибга эга бўлди:
 
“А” гуруҳи: Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон.
 
“B” гуруҳи: Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин.
 
“C” гуруҳи: Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия.
 
“D” гуруҳи: Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам.
 
Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.
 
Шунингдек, бўлажак мусобақага сифатли тайёрланиш мақсадида 16–17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғини ташкил этилиб, унда Равшан Ҳайдаров икки кун давомида жамоага номзод футболчилар имконияти билан танишиб чиққани ҳақида хабар бергандик.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:U-23 Осиё чемпионати–2018 қуръа натижалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!