...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple янги iOS 11 мобил операцион тизимини тақдим этади


10:47, 06.06.2017 Технология
 2 229

iOS янгиликлари қаторида шахсий ёрдамчи ва Siri савол-жавоб тизимининг эркак овозида сўзлай олиш функцияси бор.

Янги Apple iOS 11 мобил операцион тизими сентябрь ойида фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этилади. Бу ҳақда компания Apple платформаси доирасидаги тадқиқотчилар учун Бутунжаҳон конференцияси (WWDC)да маълум қилди.
 
“Бугун биз дунёдаги энг яхши ва энг илғор iOS 10 операцион тизимини iOS 11 гача мукаммаллаштирамиз”, деди компания раҳбари Тим Кук.
 
iOS янгиликлари қаторида шахсий ёрдамчи ва Siri савол-жавоб тизимининг эркак овозида сўзлай олиш функцияси бор. Қолаверса, мавжуд аёл овозининг сунъийлиги камайтирилиб, майин ва жонли қилинган.
 
Siri энди ўз таржимонига эга бўлади ва компания хабарига кўра, янги операцион тизим “ўрганиш” хусусиятига эга. Яъни у смартфон эгасининг қизиқишларини эслаб қолади ва унга муносиб контент таклиф этади.
Ноила Умарова

Теглар:Apple iOS 11 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!