Иордания элчиси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан Иордания делегациясининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.