...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди


20:42, 01.08.2018 Жамият
 2 780

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан қоплаб берилади.

Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
 
Фармонга мувофиқ, эндиликда:
  • давлат органи (мансабдор шахс) томонидан қабул қилинган маъмурий ҳужжат (қарор, фармойиш ва ҳ.к.)нинг қонуний кучига ишонган ҳолда ўз фаолиятини юритган тадбиркорларнинг ушбу қарорнинг кейинчалик бекор қилинганлиги натижасида кўрган зарарлари тўлиқ қопланади;
  • давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи, агарда бу виждонан ҳаракат қилган тадбиркорларнинг қонуний манфаатларига алоқадор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилади.
  • Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармонига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерларни олиб қўйиш ҳақидаги қарорга фақат ерлари олиб қўйилиши режалаштирилаётган шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилиб, фойда ва харажатлар баҳолангандан кейингина йўл қўйилади;
 
олиб қўйилаётган ер участкаларидаги иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва олиб қўйиш оқибатида мулкдорларга етқазилган зарарларнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейин йўл қўйилади;
 
жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан қоплаб берилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Инвестицион муҳит фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар