Албатта, ҳар томонлама маъқул бўлган иш ўрни топиш мушкул вазифа. Ҳар ишда бор тошу тарозу, дейди доно халқимиз. Учинчи маслаҳатга қулоқ тутинг...
Иш қидирувчилар овора-сарсон бўлмасликлари учун қуйидаги маслаҳатлардан фойдаланиб иш тутсалар фойдадан ҳоли бўлмас. Эътиборингизга тақдим этилаётган 5 та маслаҳатнинг УЧИНЧИСИ билан танишинг.
- ўз мутахассислигингиз ва иш-тажрибангизга танаяни маълум бир корхонага-ташкилотга иш сўраб бордингизу фойдаси бўлмадими?
- Таниш-билишлар, курсдош дўстлар, собиқ ҳамкасблару яна аллакимлар тавсиясига кўра топилган иш ўринлари сизга маъқул эмасми?
- Талаб қилинадиган иш фаолияти маъқул, бироқ бериладиган маош ҳажми маъқул эмасми?
- Бериладиган ойлик маош ва қўшимча мукофотлар таклифи маъқул, аммо талаб қилинаётган иш ҳажми, чегараланмаган иш вақти ва мажбуриятлари сизга тўғри келмаяптими?
Асабийлашманг! Бу ҳаёт ўзи шунақа! Бўйимга мос бўй топдиму кўнглимга мос кўнгил топмадим, деган экан машойиқлардан бири...
Албатта, ҳар томонлама маъқул бўлган иш ўрни топиш мушкул вазифа. Ҳар ишда бор тошу тарозу, дейди доно халқимиз. Биринчи ва иккинчи маслаҳатлардан қониқиш ҳосил қилмаган бўлсангиз, учинчи маслаҳатга қулоқ тутинг...
3-маслаҳат. Аҳоли бандлиги билан шуғулланувчи ташкилотлар, меҳнат биржаларига мурожаат қилинг...
Интернет орқали иш қидиришга шошилманг! Ҳали ҳаммасига улгурасиз... Ижтимоий тармоқдаги эълонларнинг ҳаммаси ҳам ҳаққоний эмаслигини, у ердаги алдов ва турли ноаниқликларни бошидан ўтказган одам яхши билади...
Келинг, учинчи маслаҳатга қулоқ тутинг. Аҳоли бандлиги билан шуғулланувчи ташкилотлар, меҳнат биржаларига ҳам мурожаат қилиб кўринг...
Республикамизда иш изловчиларга кўмак берувчи кўплаб ташкилотлар фаолият юритишади. Мазкур ташкилотлар маълумотлар базасига турғун ва аниқ иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар тўпланади.
Кадрларга қўйилган талаблар ҳам, иш ўрнининг вазифа-мажбуриятлари, иш ҳақи миқдори ва бошқа ижтимоий имтиёзлар ҳам аниқ кўрсатилган бўлади.
Бошқа бир эълонларда, масалан газета-журнал, интернет саҳифаларидаги эълонларда иш берувчи ва иш ўрни ҳақидаги маълумотлар кўп ҳолларда нотўғри, ошириб-кўпиртириб кўрсатилган бўлади. Бундай эълонлар замирида алдов ва ҳийлалар ҳам бўлиши мумкин.
Меҳнат биржалардаги иш ўринлари эса масъул ходимлар томонидан атрофлича ўрганилган, текширилган, ишчи-хизматга қўйилган талаблар ҳамда унинг имтиёзлари кафолатланган бўлади.
Меҳнат биржаси ва аҳоли бандлиги билан шуғулланувчи ташкилот манзилларини сиз телефон қирув хизмати орқали олишингиз мумкин.
Бундай ташкилотларнинг интернетда ўз саҳифалари ҳам бор. Уларда ўз ҳақингиздаги маълумотларни онлайн тарзда ёзиб қолдириш имкониятига эгасиз.
Сизнинг талабларигизга мос иш ўрни аниқланса, ташкилот ходимлари сизга қаерга бориб, кимга учрашиш зарурлигини хабар қилишади.
Мансаб зинасидан кўтарилиш, ойлик маош ва мукофотлар ошишига эришиш — ўз қўлингизда!
Муҳими, иш қидиришда овора-сарсон бўлиб қолманг. Омадсизлик, яъни ўзингизга мос иш тополмаслик — Сизнинг руҳиятингизга, иш қобилиятингиз сусайиб кетишига олиб келиши мумкин. Ҳаракатни давом эттираверинг...
Азизлар, бу Сизга аталган учинчи маслаҳат эди...
Мазкур туркумнинг навбатдаги тавсиялари билан танишишни унутманг!