...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернетда иш қидирувчилар, алданиб қолманг! Тўртинчи маслаҳат


20:00, 04.09.2017 Бу қизиқ
 2 096

Эълонлар тахтаси орқали иш топишингиз мумкин. Бироқ бундай эълонлар тегишли тартибда текширилмаган ва эълон таркибидаги маълумотлар ҳар доим ҳам ёзилганидек бўлавермайди...

“Бу қизиқ” туркуми орқали бўш иш ўринларини, аниқроғи ҳар томонлама ўзига муносиб ишни қидираётганлар учун маслаҳатлар берилмоқда...
 
Эътиборингизга тақдим этилаётган 5 та маслаҳатнинг ТЎРТИНЧИСИ билан танишинг.
 
Маслаҳатларнинг энг биринчисида ўз мутахассислигингиз ҳамда иш-тажрибангиздан келиб чиқиб иш ахтаринг, деган бўлсак, иккинчисида таниш-билишларга учрашиш ёки қўнғироқ қилиш орқали иш қидиринг, дея маслаҳат солдик. Учинчи тавсиямиз аҳоли бандлиги билан шуғулланувчи ташкилотлар, меҳнат биржаларига мурожаат қилиш борасида бўлди.
 
Навбат, ТЎРТИНЧИ маслаҳатга...
 
4-маслаҳат. Газета саҳифаларидаги эълонлар ҳамда эълонлар тахтасидаги иш таклифлари билан қизиқиб кўринг...
 
Ўзингизга маълум, Республикамизда 200 ортиқ даврий нашрлар чоп этилади. Уларнинг бир ҳафталик умумий адади (тиражи) 1 миллион нусха атрофида.
 
Кўпчилик газеталарнинг охирги саҳифаларида иш берувчиларнинг эълонлари чоп этилган бўлади. Ҳатто фақат иш ўринлари ва бошқа турдаги тезкор реклама эълонлари чоп этиладиган нашрлар ҳам мавжуд.
 
Айнан қайси газетада иш ўринлари кўпроқ чоп этилиши борасида энг яхши маслаҳатчи — бу матбуот тарқатувчи дўконлар (киоскалар) сотувчиси!
 
Бундан ташқари, одамлар говжум бўладиган жойлар: бекатлар, бозор атрофлари, дам олиш масканларида ҳудудида эълонлар тахтаси мавжуд.
 
Норасмий эълонлар тахталари эса — симёғоч устуни, қурилиш бўлаётган ҳудуд ўралган вақтинчалик деворлар сирти ва ҳоказолар...
 
Сиз ушбу эълонлар орқали ўзингизга муносиб иш топишингиз мумкин. Бироқ ёдда тутинг, бундай эълонлар тегишли тартибда текширилмаган ва эълон таркибидаги маълумотлар ҳар доим ҳам ёзилганидек бўлавермайди!
 
Одатда, бундай эълонлар норасмий мақомга эга. У ерда раҳбарлик лавозимлари, етук мутахассисларга иш ўринлари ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Иш ҳақидаги эълоннинг ҳаққонийлик даражаси — биринчи қўнғироқ суҳбатидаёқ аён бўлади. 
 
Муҳими, иш қидиришда овора-сарсон бўлиб қолманг. Омадсизлик, яъни ўзингизга мос иш тополмаслик — Сизнинг руҳиятингизга, иш қобилиятингиз сусайиб кетишига олиб келиши мумкин. Ҳаракатни давом эттираверинг...
 
Азизлар, бу Сизга аталган тўртинчи маслаҳат эди.
 
Мазкур туркумнинг навбатдаги, охирги тавсиялари билан танишишни унутманг. Унда айнан интернетга мурожаат қилиш ҳақида сўз боради... 
Улуғ БЕК 

Теглар:Интернет Иш қидириш Газета эълонлари Эълон тахталари Норасмий эълонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!