...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернет секин ишласа ҳам белгиланган пулни тўлаш керакми?


13:54, 10.02.2017 Бу қизиқ
 6 996

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жавоб беради.

Савол: Туманимиз марказидаги интернет кафеларидаги интернет жуда ҳам секин ишлайди. Бирон маълумотни олиш ёки юбориш учун узоқ вақт кутишга тўғри келади. Аммо тўлов белгиланганидек интернетдан фойдаланган соатига қараб олинади. Шу тўғрими?
 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати жавоб беради.
 
Жавоб: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидан аҳолига интернетдан оммавий фойдаланиш хизматини кўрсатиш бўйича лицензия олаётган тадбиркорлик субъекти, келишувга биноан аҳолига сифатли интернет хизматини кўрсатиш мажбуриятини олади. Мазкур тадбиркорлик  унга хизмат кўрсатаётган провайдердан ўз пунктидаги компьютерлар миқдоридан келиб чиқиб танламаслиги интернет тезлиги секинлашиш ҳолати кузатилади. Ушбу масала юзасидан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялари соҳаларининг давлат назорати бўйича Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш керак.
 
Инспекция мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар почта ва телекоммуникация хизматларини тақдим этувчи барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалдаги қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талаблари ҳамда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги белгиланган сертификатлаштириш тартиби бажарилишининг давлат назорати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субектлари томонидан тақдим этиладиган хизматлар сифатини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
 
Аҳолига юқори тезликдаги интернетни тақдим этиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда оптик алоқа толали телекоммуникация хизматларини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Мазкур ФТТХ технологияси сониясига 100 мбгача тезликдаги маълумот олиш ва узатиш имконини беради.
 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг алоқа рақами: (+998 71) 238 41-07
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Интернет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!