...
МЕНЮ
ONLINE TV

International меҳмонхонасида Фаррух Зокировнинг таваллуди тунги соат 02:00 га қадар нишонланди


11:12, 18.04.2016 Шоу-бизнес
 9 918

17 апрель куни пойтахтдаги International меҳмонхонаси юлдузлар ёғдусига тўлди.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров қутлуғ 70 ёшни қарши олгани маносабати билан элга дастурхон ёзиб, ош бергани ҳақида хабар қилган эдик. Таваллуд айёмининг асосий байрам тадбирлари кеча, 17 апрель куни пойтахтдаги International меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
 
Ўзбек эстрадасининг қиролини қутлаш учун борган меҳмонлар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига тадбирдан энг сара суратларни жойлаб боришди.
 


Кечага Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева, Рушана Султонова, Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Обид Асомов, Рашид Холиқов, Райҳон Ғаниева, хонандалар Шаҳзода, Фаррух Аҳмедов, Акбар Отамуҳаммедов ташриф буюришди.
 
Маълумотларга қараганда, тадбирга Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура, Гулсанам Мамазоитова, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Зиёда каби хонандалар таклиф этилмаган.
 
International меҳмонхонаси тантаналар залининг фаеси худди катта тақдимот маросимларидагидек безатилган эди. У ерда Фаррух Зокировнинг тасвири туширилган иккита пластик ҳайкалчалар ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бу ғояни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали қуйидагича изоҳлади:
 


“Юбиляр” меҳмонлар билан бандлар. Ҳамманинг у киши билан расмга тушгиси келади бу тарихий кечада. Шунинг учун кираверишга кўпайтириб қўйишибди. Хоҳланг битта Фаррух ака билан тушинг, хоҳланг иккитаси билан... Ўзингдан кўпайгин дегани шу бўлса керак. Соғ бўлсинлар устоз, 100 га чиқсинлар. Уёғини ўшанда маслаҳат қиламиз”.
 
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришларича, Фаррух Зокировнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбир тунги соат 02:00 га қадар давом этган. 










 

Теглар:Фаррух Зокиров International меҳмонхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!