...
МЕНЮ
ONLINE TV

Instagram’дагилар: Гулсанамнинг сабр косаси тўлди, у Гулбаҳор Эрқуловага жавоб қайтарди


23:04, 01.02.2016 Шоу-бизнес
 23 677

Айтишларича, Гулсанам Мамазоитованинг сабр косаси тўлиб, Эрқулованинг танқидларига тўрт мисра шеър билан жавоб қайтаришни маъқул кўрган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова 27 ноябрь куни Facebook.com ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва хонанда Фаррух Раимов ижросидаги “Куёв” дуэтининг клипидан баъзи лавҳаларни жойлаштириб, ўз эътирозларини ёзиб қолдирган эди. Бундан ташқари хонанда ижтимоий тармоқлар орқали Мамазоитованинг “Ҳуштак” номли қўшиғини роса танқид қилган эди.

“Ўзбекистон халқ артисти унвонига лойиқ бўлса омад! Қўшиқчи серқирра бўлиши керак, лекин тўйнинг қўшиғини оммага реклама қилиш тўғрими, билмадим... Катта саҳнага чиқиб, юртни куйлаган хонандалар бироз ўйлаб иш қилишса ёмон бўлмас эди”, – деб ёзганди Эрқулова. Бироқ хонанад Facebook’даги бу мулоҳазаларини ўчириб юборибди.

Ўшанда Гулбаҳор Эрқулованинг юқоридаги фикрлари кўпгина интернет сайтлари ва ОАВларда тинимсиз муҳокама қилинган эди ва бу муҳокамалар ҳалигача тингани йўқ. Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова эса таҳририятимиз ходимлари билан суҳбатда Гулбаҳор Эрқулованинг фикрларига жавоб қайтариш нияти йўқлигини айтганди.

Бугун Гулсанам Мамазоитова Instagram’даги шахсий саҳифасига селфи суратини жойлади ва унга тўрт қаторлик шеърий мисраларни ёзиб қолдирди.

“У саҳнанинг Гули, Баҳори.
Эри, қули, ёлғиз ёдгори...
Дилозори – Худо безори
Фалончига унвон беринглар”

Шеърда фойдаланилган сўзлар ҳар кимда ҳар хил таҳмин уйғотиши аниқ. Instagram’дагиларнинг фикрича, Гулсанам Мамазоитованинг сабр косаси тўлиб, Эрқулованинг танқидларига шу тўрт мисра билан жавоб қайтаришни маъқул кўрган. Балки бу шеър Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг 9-13 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган навбатдаги концерт дастуридан ўрин олган қўшиқнинг сўзларидир. Яна ким билади дейсиз...

Теглар:Гулсанам Мамазоитова Гулбаҳор Эрқулова Facebook.com Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Лола
17:26 02.05.2016

Койил Гулсанам боплабсиз, тугри килибсиз, ЖУДА зур чиккан. Факат 4-каторни Фалончига деган сузни бечорага деб ёзсалар ундан хам чиройли чикар эди шеъни жумласи. Нима булгандаям КОЙИЛ!!!!


Мухлиса
10:03 30.04.2016

Шахноза деган қизни комментига: сиз табақа деганда нимани тушунасиз ўзи, Гулсанамни қандай табақадаги инсонлигини билдириб қўйди дебсиз. Сиз айтган гаплар шахсиятга тегиш дейилади. мен Гулсанамни ашаддий мухлиси эмасман бази пайтлари сахнадаги харакатлари менгаям ёқмайди лекин шахсиятини, келиб чиқишини мухокама қилишлик мухлисларни иши эмас


FR
11:34 28.04.2016

Qoshiq yaratilayotganida bu toy uchun bu konsertlar uchun dib ajratib yaratilmiydi! (Manimcha!) Yaxwi chiqqan, odamlani konglidan joy olgan qoshiqlargina toylarda odamlani yaxwi kunlarida etiladi! Hop shunaqa ekan shu yaxwi kunlarimizda yangragan yaxwi qoshiqlarni keyinam eslab yurish uchun klip ishlanib ommaga korsatiliwini nimasi yomon?


Мохира
12:04 25.04.2016

Эх, Гулсанам, Гулсанам. Кибрланиб кетибсан сен ҳам. Ҳамма хонандалардан кутсам хам сиздан устоз хонандаларга нисбатан бундай жавоб қайтаришингизни кутмагандим. Устоз отадек улуг дейди доно халқимиз. Сиздан катталарга бунака курслик килиш керакмаси. Гулбаҳор Эркулова келсак, чиройли овоз сохибаси ва талантли хонанда. Уларга хеч кандай унвонни кераги йук. Халқни узи берган уларга унвонни.Мустакилигимизни илк йилларидаги байрамни эсласак, Ватан хақидаги қўшиқлари хали қулоғим атрофида жаранглайди. Ана овозу, мана овоз. Ана ижрою, мана ижро. Кўпчилик кўзларида ёш билан тинглашди, этларимиз жимирлаб кетди. Яна шундай холатни Севара Назархоннинг "Улуғимсан Ватаним" қўшиғида кузатдим. Бу 2014 йилдаги "Эътироф" танловида кузатилди. Севарани бу қўшиғини киноактрисаларимиз кузда ёш билан бирга куйлашди.Юлдуз Усмонованинг "Хеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғини ҳамма туриб куйлаганини кўрганмиз. Нега???? Чунки ижро койилмаком. Юракларга етиб боради. Буни тан олиш КЕРАК. Шундай куйлашга интилиш керак. Гулбаҳор Эркуловадан хафа булиш керак эмас, улардан айрим нарсаларни ўрганиш КЕРАК. Жонли ижрода Гулбаҳор опани олдига тушадигани йўқ!!!


Фарҳоджон
22:14 23.04.2016

Г. Эрқулова нима ғийбатчи бўлиб қолганларми. Нима эмиш: "Қўшиқчи серқирра бўлиши керак, лекин тўйнинг қўшиғини оммага реклама қилиш тўғрими, билмадим... Катта саҳнага чиқиб, юртни куйлаган хонандалар бироз ўйлаб иш қилишса ёмон бўлмас эди”. Нима хонанда Г. Эрқулованинг ёки умуман олганда, бошқа элимиз суйган санъаткорларнинг репертуарларида тўйбоп қўшиқ йўқми? Бизни доно халқимизда бир мақол бор: "Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди". Яна билмадим.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!