Индонезия ҳукумати фуқаролар мессенжер орқали терроризмга оид маълумотлардан хабардор бўлаётганига ишора қилди.
Индонезия ахборот ва технологиялар вазирлиги матбуот хизмати айни дамда шу масала бўйича расмий баёнот тайёрламокда.
Фойдаланувчилардан бири мессенжер асосчиси Павел Дуровдан Индонезияда Telegram блокланишидан хабарингиз борми, дея сўраганида Дуров шундай жавоб берди:
“Ажабланарлиси, биз бугунги кунга қадар Индонезия ҳукуматидан ҳеч кандай савол ва эътирозлар олмадик. Бу масала юзасидан тезкор текширувлар ўтказамиз, ишни шундайлигича қолдира олмаймиз”.
Катта эҳтимол билан Индонезия ҳукумати мамлакат фуқаролари мессенжер орқали терроризмга оид ҳар хил маълумотлардан хабарлар олишаётгани туфайли шундай қарор қабул қилишган.