...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон халқини ўзбеклар билан дўст бўлиб яшашга чақирди


20:57, 25.06.2018 Олам
 4 725

Тожикистон президенти Шаҳристонда тожиклар ва ўзбеклар тинч яшаётганларини таъкидлади.

Кеча, 24 июнь куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Сўғд вилоятига борди. Вилоятнинг Шаҳристон райони фаоллари билан учрашувда Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга чақирди.
 
Президент Ўзбекистон билан чегарадаги район фаолларини ўзбеклар билан дўстлик ришталари ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлашга чақирган.
 
Шунингдек, Имомали Раҳмон Шаҳристонда тожиклар ва ўзбеклар тинчлик ва тотувликда яшаётганларини таъкидлади.
 
“Сиз бизнинг дўстлигимиз кўп асрлик илдизга эга эканини унутманг, унинг бошида Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоий каби иқтидорли тожик ва ўзбек фарзандлари турган”, деб қайд этди президент.
 
Имомали Раҳмон тинлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлиб, халқлари дўстлик ва қардошликда яшовчи давлатлар шубҳасиз ривожланиши, дунёда уларнинг обрўси ортиб боришини таъкидлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!