Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Камилов Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан қабул қилинди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Камилов Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан қабул қилинди.
Илҳом Алиев Рустам Камиловга Ўзбекистон делегациясининг “2017 йил ислом ҳамжиҳатлиги йили: динлараро ва маданиятлараро мулоқот” деб номланган халқаро анжумандаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди.
Рустам Камилов ҳар икки мамлакат жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ўхшаш ёндашувларга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистонда ислом анъаналарини тиклаш, қадриятларни келажак авлодга етказиб беришга алоҳида устуворлик бераётганини айтиб ўтди.