...
МЕНЮ
ONLINE TV

Достонбек Жумабеков: “Энг тўғри гапни Шавкат Мирзиёев айтди”


18:45, 21.12.2017 Жамият
 6 546

Достонбек Жумабеков икки томонлама ҳамкорлик ҳақидаги фикрларини билдирди

Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши спикери Достонбек Жумабеков расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб тургани, кеча, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилгани, бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши спикери Достонбек Жумабеков Шавкат Мирзиёев билан мулоқотдан сўнг ЎзА мухбирига икки томонлама ҳамкорлик ҳақидаги фикрларини билдирди:
 
“Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинганимизни юксак қадрлаймиз. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган интилиш ифодасидир.
 
Энг тўғри гапни Шавкат Мирзиёев айтди: бу йил Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатлари ривожида тарихий йил бўлди. Тўсиқлар олиб ташланди, ҳамкорликка кенг имкониятлар очилди. Келгуси йилларда мамлакатларимиз ҳамкорлиги мавжуд салоҳият даражасига кўтарилишига ишонамиз.
 
Учрашувда бунинг учун парламентлар ўзаро дўстликни мустаҳкамлаши, ҳукуматлар яқин ҳамкорликда ишлаши зарурлиги таъкидланди.
 
Биз ҳам ўзбекистонлик шерикларимиз билан тез-тез учрашиб туриш, имзоланган ҳужжатларни ратификация қилиш ва амалга ошириш бўйича келишиб олдик.
 
Халқларимиз ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкамланиши, фаровонлиги изчил ошиб боришини тилайман”. 
 

Теглар:Достонбек Жумабеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар