...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги бункер уйга айлантирилди


17:15, 23.02.2016 Олам
 3 216

Британиялик аёл яроқсиз бункерни санъат асарига айлантирди.

Сиз суратда кўриб турган бункер иккинчи жаҳон уруши вақтида, 1942 йили бомба зарбларидан омон қолиш учун қурилган. Британия ўз фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўплаб ана шундай бункерларни барпо этган.

Ушбу бункерлар уруш йилларида хизмат қилди. Ундан кейин ҳам бир неча ўн йиллар давомида мамлакат заҳираси сифатида, кутилмаган тўқнашувларга, уруш ҳолатига тайёр ҳолда турди. Вақт ўтиши билан эса мамлакат армияси янги, замонвий жиҳозлар билан таъминланди, бунинг утсига бункерларнинг деярли барчаси эскириб улгурди. Шундан сўнг, унинг ичидаги барча ҳарбий асбоб-ускуналар олиб чиқиб кетилди.

Ҳеч кимга керак бўлмай қолган мамлакатдаги ўнлаб бункерлар аста-секин қулаб, нурай бошлади. Шундай кунларнинг бирида Британиялик Элизабет Страттон сотувга қўйилган ана шундай бункерлардан бирини кўриб қолади. Унинг хаёлига ярқ этиб келган фикрни биринчи бор эшитган одам, аёлни ақлдан озганга чиқариши ҳам мумкин эди. Шу сабабдан у бу ҳақда ҳеч кимга айтмагандир...

Атрофидаги ер майдони билан 200 минг АҚШ долларига сотилаётган бункер Элизабетга маъқул келди ва уни сотиб олди. Балки унинг ўрнида бошқа одам бўлганида бункерни буздириб ташлаб, ўрнига бошқа, янги уй қурдирган бўлармиди... Аммо Элизабет бункернинг ўзидан, ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган санъат асарини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Яна 150 минг АҚШ долларини сарф этиб, Элизабет бомба зарбидан қочиб кириш учун мўлжалланган жойни яшаш жойига айлантирди.



Ундаги том, девор, ҳаво алмашиниш қисмлари бутунлай янгиланди. Унинг ички қисми бошқа замонавий уйларникидан фарқ қилмайди. Бункернинг шакли сақлаб қолиниши учун хоналар ичига катта ёруғликни берадиган чироқлар қўйилди. Ахир унда дерезалар ҳам йўқ-ку.



“Мен учун бунданда қадрли жой йўқ. Тан олиб айтишим керакки, аввалига жуда қўрқдим. Ўйлаётган режам балки иш бермас, деб ўйладим. Аммо ҳозир ишонч билан айтишим мумкинки, ер юзида бундай уй йўқ”, – дейди Элизабет.
Умида Якубова

Теглар:Бункер Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!