Самолётдан чиққан ёнғин туфайли бортдаги 159 нафар йўловчи, 6 та экипаж аъзолари учиш йўлакчасининг ўзида эвакуация қилинди.
Киодо ахборот агентлиги берган маълумотларга кўра, Саппородан Фукуокуга парвозни амалга ошириши лозим бўлган самолётнинг биринчи двигателидан олов чиқиб, тутун самолёт бортигача кирган. Самолётдаги 159 нафар йўловчилар зудлик билан ташқарига олиб чиқилган, шу билан бирга 6 нафар экипаж аъзолари ҳам эвакуация қилинган.
Маҳаллий ўт ўчириш хизмати ходимлари берган хабарга кўра, йўловчилардан 4 киши бўйин, қўл, бел соҳаларидаги жароҳатлар сабабли шифокорларга мурожаат қилишган.
Айни дамда двигателнинг ёниб кетиш сабаблари аниқланмоқда.