...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия АҚШ ҳаво ҳудуди устидан назорат парвози ўтказмоқчи


15:57, 23.02.2016 Олам
 2 620

Икки давлат ҳам Очиқ осмон тўғрисидаги шартномани имзолаган.

22 февраль, душанба куни Россия АҚШ ҳудуди устидан  электр-оптик тасвирлаш сенсори билан жиҳозланган самолёт билан назорат парвозини амалга оширишг учун Open Skies маслаҳат комиссиясидан рухсат сўради. Лекин,  АҚШ расмийлари бунга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Engadget   хабар берди.
 
АҚШ ва Россия  Очиқ осмон ҳақидаги шартномани (Open Skies Treaty) имзолаган.  Мазкур шартнома барча – 34 та аъзо-давлатлар учун бир-бирларининг ҳаво ҳудудларида қуролсиз назорат парвози ўтказиш ҳуқуқини беради.  Шартнома унга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий ошкораликни ошириш учун ишлаб чиқилган.  Лекин  АҚШ  Россияни илғор разведка технологияларидан фойдаланиб шартноманинг асл мақсадларига путур етказишда айбламоқда.
 
Россиянинг Венада жойлашган Open Skies маслаҳат комиссиясига юборган сўрови икки собиқ “совуқ уруш” рақиблари  ўртасида кескинлик авжига чиққан даврга тўғри келди.
 
АҚШ адмирали Сесил Ҳейнининг айтишича,  шартнома Россияга АҚШга қаратилган разведка имкониятлари учун муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.  Россия ўтказадиган назорат парвози АҚШ мудофаа вазирлиги,  миллий хавфсизлик ёки муҳим инфратузилмалар устидан амалга оширилиши мумкин.  Руслар тўплаган маълумотларини осонликча амалга тадбиқ қила оладилар.
 
Бундан ташқари, Россиянинг ўзи шартномадаги келишувларга зид тарзда  мамлакат ҳудуди устидан бошқа аъзо давлатларнинг назорат парвозини ўтказишларига қарши чиққан.  Москва,  Чеченистон ҳамда Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудлари атрофи назорат учун бутунлай ёпилган.    

Шартнома шартлари бўйича назорат парвозлари пайтида олинган ҳар қандай суратлар 34та аъзо-давлатлар ўртасида тарқатилиши керак.
 
Маълумот ўрнида,  олдинроқ Су-34 қирувчи самолёти билан боғлиқ воқеадан сўнг Россия Туркия ҳаво ҳудуди устидан назорат парвози ўтказишга рухсат сўраган эди. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!