Истанбул полицияси томонидан ўтказилган махсус амалиёт давомида номаълум кишилар томонидан уй ертўласида мажбурий ушлаб турилган 200 нафар Покистонлик озод қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум фирибгарлар алдов йўли билан 200 нафар покистонликни кейинчалик Греция ва Италияга ўтказиб қўйишга ваъда бериб, Туркияга олиб келишган.
Номаълум фирибгарлар Покистон фуқароларини Истанбулда уйнинг ертўласига занжирбанд қилишиб, қамаб қўйишган ҳамда улардан ўз хизматлари учун қўшимча тўлов талаб қилишган. Натижада покистонликлар бир неча кун давомида сувсиз, озиқ-овқатсиз қолиб кетишган ва уларнинг бир нафари фирибгарлар билан уришиб кетган.
Шовқин-суронни эшитган қўшнилар полицияга хабар беришган.
Бу борада тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.