...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДАИШ жангарилари аёлларни жазолаш учун янги қийноқ асбобини ўйлаб топишди


11:20, 01.03.2016 Олам
 4 417

Қийноқ асбоби Мосулда ДАИШнинг наздида очиқ кийинган аёлларга қўлланилмоқда.

Бераҳм, бешафқат ва қонхўр, инсон номига нолойиқ ДАИШчиларнинг қилаётган шунча хунрезликлари етмагандек, аёлларни жазолаш учун ишлатиладиган “тишлоғич” номли янги қийноқ асбобини яратишгани маълум бўлди, деб ёзади “Lifenews.ru” нашри. Темир асбоб ўткир тишларининг борлиги учун одамлар орасида шундай ном олган.

Қийноқ асбоби Мосулда ДАИШнинг наздида очиқ кийинган аёлларга қўлланилмоқда. Улар аёлларни ушлаб келиб, танасининг очиқ кўринган жойини ана шу тишлоғич билан сиқишади. Оғриқнинг зўридан ҳушини йўқотадиган аёлларга уларнинг раҳми келармиди? Бу ҳам майли, тишлоғичдан сўнг қолган жароҳат узоқ вақт давомида битади. У қатор бошқа касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Балки жароҳат битмаслиги ҳам мумкин. Бунинг сабаби жуда оддий, унинг тишлари икки дона бўлгани билан жуда ўткир ва узун. Ана шу икки тиш қийноққа солинган аёлнинг суягига қадар бориш ва жуда хавфли асоратларни қолдириши тайин.

“Тишлоғич ҳатто тушларимизга ҳам кириб чиқарли даражада қўрқинчли асбоб. Ўтган ойда уйда қўлқопини унутиб қолдиргани учун синглимни ўша жирканч асбоб билан жазолашди”, – дейди Мосулдаги фуқаролардан бири.
Умида Якубова

Теглар:ДАИШ Қийноқ Мосул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!