...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нефть қазиб олиш кун сайин қисқармоқда


11:01, 01.03.2016 Олам
 2 728

Теҳрон халқаро санкциялар олингандан сўнг нефть қазиб чиқаришни кунига 500 минг баррелгача кўпайтириш ҳақида айтиб ўтган бўлса ҳам, мамлакат нефть ишлаб чиқаришни кескин кўпайтиргани йўқ.

ОПЕКга аъзо давлатлар нефть ишлаб чиқаришни февраль ойида кунига 280 минг баррелга камайтирди. Бу сўнгги пайтлардаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 2016 йилнинг иккинчи ойида ташкилот аъзо-давлатлари кунига 32,37 миллион баррел нефть ишлаб чиқардилар. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

ОАВнинг маълумотларига кўра, нефть ишлаб чиқаришнинг қисқариши Ироқдаги ҳолат билан боғлиқ. Мамлакатнинг шимолидан яъни, курд вилоятларидан етказиб берилувчи нефть тўхтатилган. Ироқ Курдистонидан келувчи нефть қувури 17 февраль куни ёпилган эди ва март ойининг ярмигача ишламайди.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони, Венесуэла, Қатар ва Россия “қора олтин” ишлаб чиқаришни январь ойидаги даражада сақлаб туришни келишиб олган эдилар, бунда нефть нархининг кўтарилишига эришиш режалаштирилган эди.

Теҳрон халқаро санкциялар олингандан сўнг нефть қазиб чиқаришни кунига 500 минг баррелгача кўпайтириш ҳақида айтиб ўтган бўлса ҳам, мамлакат нефть ишлаб чиқаришни кескин кўпайтиргани йўқ, Эрон кунига 200 минг баррел “қора олтин” ишлаб чиқариш билан чекланяпти, холос.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Нефть Теҳрон ОПЕК Саудия Арабистони Венесуэла Қатар Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!